:  Метромед Неорецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Метронидазол – 500 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

:  Метромед Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Протозойларга қарши восита.

Дори шакли:

Инфузия учун эритма

Яшил тусли бироз сарғиш тиниқ суюқлик.

Протозойларга қарши восита.

Организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларида, шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлик, абсцесслар бўшлиғи, қин секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларига эришилади. Гемато-энцефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади. Тақсимланиш ҳажми: (Вα): катталарда – тахминан 0,55 л/кг; янги туғилган чақалоқларда – 0,54–0,81 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10-20% ни ташкил қилади. Қондаги максимал концентрациясига (Смах) 30-60 минутдан кейин эришилади, терапевтик концентрацияси 6-8 соат давомида сақланади. Препаратнинг қондаги минимал концентрацияси (Смин) кейинги юборишда – 18 мкг/мл. Нормал сафро ҳосил бўлишида метронидазолнинг сафродаги концентрацияси вена ичига (в/и) юборилганида, плазмадаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин. Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксилланиш, оксидланиш ва глюкоуронланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-окси метронидазол) ҳам протозойларга ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Жигарнинг меъёрий фаолиятида ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 8 соат (6 дан 12 соатгача), жигарнинг алкоголли шикастланишида – 18 соат (10 дан 29 соатгача), янги туғилган чақалоқларда: ҳомиладорликнинг 28-30 ҳафталигида туғилган – тахминан 75 соат, 32-35 ҳафталигида мувофиқ – 35 соат, 36-40 ҳафталигида – 25 соат. Буйрак орқали – 60-80%, (20% ўзгармаган ҳолда), ичаклар орқали – 6-15% чиқарилади. Буйрак клиренси – минутига 10,2 мл. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга қайта юборилганидан кейин метронидазолнинг қон зардобида тўпланиши кузатилиши мумкин (шунинг учун буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларда қабул қилиш сонини камайтириш керак). Метронидазол ва асосий метболитлари гемодиализда қондан тез чиқарилади (Т½ 2,6 соатгача қисқаради). Перитонеал диализда оз миқдорда чиқарилади.

Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцесси, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиоз, лямблиоз, тери лейшмониози, трихомонад вагинит, трихомонад уретрит, Баcтероидес спп. (шу жумладан Б.фрагилис, Б.дистасонис, Б.оватус, Б.тҳетаиотаомиcрон, Б.вулгатус) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцесси. Баcтероидес турлари, шу жумладан Б.фрагилис гуруҳи, Слостридиум, Пептоcоccус ва Пептострептоcоccус турлари томонидан чақирилган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чаноқ аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғи инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари, сепсис. Сохтамембраноз колитда (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ) қўлланилади. Ҳелиcобаcтер пйлори билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўн икки бармоқ ичак яраси. Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак, тўғри ичак олди соҳасидаги аралашувлар, аппендектомия, гинекологик операциялар) олдини олиш. Ўсмалари бўлган беморларни нур билан даволаш (ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипокция билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилизацияловчи  воситаси сифатида) қўлланилади. Алкоголизмда қўлланилади .

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бошланғич 0,5-1 г дозада в/и томчилаб (инфузиянинг давомийлиги 30-40 минут), сўнгра эса, ҳар 8 соатда 500 мг дан минутига 5 мл тезликда юборилади. Яхши ўзлаштирилганида биринчи 2-3 инфузиядан кейин оқим билан юборишга ўтилади. Даволаш курси – 7 кун. Зарурати бўлганида в/и га юбориш узоқроқ муддат давом эттирилади. Максимал суткалик доза – 4 г. Кўрсатмалар бўйича ичга, 400 мг дозада суткада 3 марта эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи қабулга ўтиш амалга оширилади. 12 ёшгача бўлган болаларга худди шундай бир марталик 7,5 мг/кг дозадаги тартибда буюрилади. Йирингли-септик касалликларда одатда 1 даволаш курси ўтказилади. Профилактика мақсадида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга в/и томчилаб операция арафасида 0,5-1 г дан, операция куни ва кейинги кунлари суткада 1,5 г дан (500 мг дан ҳар 8 соатда) буюрилади. 1-2 кундан кейин ичга бир маромда ушлаб турувчи даволашга ўтилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) ва креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда максимал суткалик доза – 1 г дан кўп эмас, қабул қилишлар сони – суткада 2 марта. Радиосенсибилизацияловчи восита сифатида в/и томчилаб 160 мг/кг ёки тана юзасининг 4-6 г/кв. м ҳисобидан нурланишни бошлашдан 0,5 – 1 соат олдин юборилади. Нур билан даволашнинг ҳар бир сеансидан олдин 1-2 ҳафта давомида қўлланади. Нур билан даволашнинг қолган даврида метронидазол қўлланмайди. Максимал бир марталик доза 10 г дан, курслик – 60 г дан ошмаслиги керак. Нурланиш оқибатидаги интоксикацияни бартараф қилиш учун глюкоза, гемодез ёки натрий хлоридининг изотоник эритмаларини томчилаб юбориш қўлланади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, қабзият, оғизда «металл» таъми, оғизни қуриши, глоссит, стоматит, панкреатит. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, атакция, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатия. Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, терини қизариши, бурунни битиши, иситма, артралгиялар. Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб тураолмаслик, кандидоз, сийдикни қизил-жигарранг рангга бўялиши. Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (оғриқ, инекция қилинган жойда қизариш ва шиш). Бошқалар: нейтропения, лейкопения, ЭКГ да Т тишини текисланиши.

Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), МНТ органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (И уч ойлиги), лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик (ИИ-ИИИ уч ойликлар), буйрак/жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Вена ичига юбориладиган Метронидазолни бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди. Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишига олиб келади. Дисулфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради. Дисулфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин (буюришлар орасидаги интервал – 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак). Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Жигар микросомол оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи препаратларни (фенобарбитал, фенитоин) бир вақтда буюриш, метронидазолнинг элиминациясини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди. Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида, охиргисининг плазмадаги концентрацияси ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин. Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Сулфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Даволаш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисулфирамсимон реакциялар ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон оқиб келиши юз бериши мумкин). 18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди. Узоқ муддат даволанишда қон манзарасини назорат қилиш керак. Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённи ривожланиш хавфига боғлиқ. Атакция, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади. Трепонемаларни иммобилизация қилиши ва сохтамусбат Нелсон синамасига олиб келиши мумкин. Сийдикни тўқ рангга бўяйди. Аёллардаги трихомонадали вагинитни ва эркаклардаги трихомонадали уретритни даволашда жинсий алоқадан сақланиш керак. Даволаш хайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихомониазни даволашдан кейин ҳайз кўришнинг навбатдаги уч цикли давомида хайз кўриш олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиозни даволашдан кейин, агарда белгилари сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатни 3 марта таҳлилини (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида лямблиоз белгиларини эслатиб сақланиши мумкин) ўтказиш лозим. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атакция. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни юбориш (препарат ичга қабул қилинган ҳолда), гемодиализни ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.

Рецепт бўйича

Инфузия учун 5 мг/мл эритма – 100 мл дан шиша бутилкаларда.